«Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ ишчи-ходимларига ва бошқа юридик шахсларга корхона тасарруфидаги автотранспорт воситалари ва механизмлар билан пуллик хизмат кўрсатиш

 Т А Р Т И Б И

 

  1. I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

 

     1.1.  Мазкур ҳужжат «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ (кейинги ўринларда завод) тасарруфидаги автотранспорт воситалари ва механизмлар (узун кузовли юк автомашиналари, самосваллар, автокранлар, ассенизатор, атюмат, оғир юк кўтариш механизмлари, экскаваторлар, автогрейдер ва бошқалар) билан завод ишчи-ходимларига ва мулкий шакли турлича бўлган бошқа юридик ташкилотларга пуллик хизмат кўрсатиш тартибини белгиловчи асосий меъёрий ҳужжат ҳисобланади. 

     1.2. Завод тасарруфидаги автотранспорт воситалари ва механизмлар ишчи-ходимларнинг олдиндан берган ёзма аризалари (буюртмалари) ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган мурожаат хатлари (ҳамда ушбу хатга асосан тегишли тартибда расмийлаштирилган шартномалар) асосида завод эҳтиёжидан ортган ҳолда энг ками билан 1 (бир) кун муддатга ажратилади.                    

     1.3. Транспорт воситалари билан пуллик хизмат кўрсатиш жараёнида заводда амалда бўлган ички меҳнат тартиби қоидалари ва иш вақти жадвалларига қатъий риоя қилинади.

 

  1. ИШЧИ-ХОДИМЛАР ВА БОШҚА ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ

            АРИЗАЛАРИНИ (БУЮРТМАЛАРИ) НИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА ҚАЙД ЭТИШ

 

     2.1. Ишчи-ходимлар томонидан берилган аризаларни қабул қилиш:

     2.1.1. Завод тасарруфидаги автотранспорт воситалари ва механизмлардан пуллик асосда фойдаланиш учун завод директорининг транспорт бўйича ўринбосари номига тегишли тартибда ариза билан мурожаат этилади. 

     2.1.2. Аризада қуйидагилар акс эттирилиши шарт:

       –  транспортдан фойдаланишдан мақсад;    

       –  транспорт тури; 

       –  фойдаланиш манзили ва муддати;  

 –  пул тўлаш тартиби (нақд ёки ойлик иш ҳақи ҳисобидан);

       –  алоқа учун телефон рақамлари.

     2.1.3. Тақдим этилган аризалар директорнинг транспорт бўйича ўринбосари қабулхонасида тегишли тартибда рўйхатга олинади ва кўриб чиқиш учун раҳбарга киритилади.

     2.2. Юридик шахслар томонидан берилган мурожаатларни қабул қилиш:

     2.2.1. Завод тасарруфидаги автотранспорт воситалари ва механизмлардан пуллик асосда фойдаланиш учун завод директори номига тегишли тартибда мурожаат этилади. 

     2.2.2. Мурожаатда қуйидагилар акс эттирилиши шарт:

     –  транспортдан фойдаланишдан мақсад;    

     –  транспорт тури; 

     –  фойдаланиш манзили (банк реквизитлари тўлиқ кўрсатилган ҳолда);  

     –  фойдаланиш муддати; 

     –  алоқа учун телефон рақамлари.

     2.2.3. Тақдим этилган мурожжат хатлари завод котибиятида тегишли тартибда рўйхатга олинади ва кўриб чиқиш учун раҳбариятга киритилади.

 

III. ТАҚДИМ ЭТИЛГАН АРИЗА ВА МУРОЖААТ ХАТЛАРИНИ  ИЖРОГА ТОПШИРИШ

 

     3.1. Ишчи-ходимларнинг берган аризалари директорнинг транспорт бўйича ўринбосари томонидан кўриб чиқилади ва транспорт воситаси ёки механизмларни ажратилиши юзасидан тегишли қарор қабул қилиш учун транспорт бўлимига ёки тегишли цехларга (13-цех, 23-цех ва Олтиари ЁИЧ автотранспорт участкаси) берилади. 

     3.2. Юридик шахсларнинг мурожаат хатлари корхона раҳбарияти томонидан кўриб чиқилади  ва  транспорт  воситаси  ёки механизмларни ажратилиши юзасидан тегишли қарор қабул қилиш учун транспорт ва юридик бўлимларга киритилади. 

     3.3. Юридик шахсларнинг мурожаат хатларига асосан транспорт воситаси ёки механизмларни ажратиш лозим топилиб, тегишли шартномалар расмийлаштирилгач, талаб этилган техникани  ажратиш учун тегишли цех бошлиқларига кўрсатма берилади. 

     3.4. Фойдаланиладиган хизмат учун тўловлар миқдори транспорт тури ва бажариладиган иш ҳажмидан келиб чиқиб, ушбу Тартибга илова қилинган ва тасдиқланган нархномаларга (калькуляция) асосан белгиланади.

     3.5. Кўрсатиладиган хизматлар учун тўловлар завод кассасига олдиндан нақд пул топшириш, ойлик иш ҳақидан чегириб қолиш (ишчи-ходимлар учун) ҳамда пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

     3.6. Якуний тўловлар транспорт воситасининг ҳақиқатда ишлаган вақти бўйича ҳисобланади (бунда, транспорт воситасининг бўш туриб қолган вақти (простой) ҳам ҳисобга олинади).   

     3.7. Ариза ва мурожаат хатларида кўрсатилган автотранспорт воситаси ёки механизмлар, заводнинг ишлаб чиқариш жараёни ва айни вақтда ушбу транспорт воситасига цех ва қурилмаларда эҳтиёж йўқлигини инобатга олинган ҳоллардагина ажратилади. 

 

  1. АЛОҲИДА ТАЛАБЛАР

 

     4.1. «Фарғона НҚИЗ» МЧЖ нинг мажбуриятлари:

     4.1.1. Транспорт воситаларидан пуллик фойдаланиш бўйича барча буюртма ва мурожаат хатларни кўриб чиқиш.

     4.1.2. Транспорт воситалари ва механизмлардан фойдаланиш шартлари ва нархлари бўйича тўлиқ маълумот тақдим этиш.

     4.1.3. Берилган буюртмаларга асосан ҳамда завод имконияти ва эҳтиёжидан келиб чиқиб, техник соз транспорт воситасини ўз вақтида ажратиш.

     4.1.4. Ажратилган транспорт воситаси ҳайдовчиси (машинисти) томонидан ҳаракат хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, меҳнат мухофазаси ва хавфсизлик техникаси қоидаларига амал қилинишини назорат қилиш.

     4.2.  Фойдаланувчининг мажбуриятлари:

     4.2.1. Транспорт воситаси ишлатиладиган ҳудуддаги хавфсиз иш шароитини таъминлаш (юқори кучланишдаги электр симлари, ер ости қувурлари, ҳудуд жойлашган жойнинг нишаблик даражалари, ер қатлами зичлиги, ноқулай об-ҳаво шароитлари  ва бошқалар). 

     4.2.2. Транспорт воситаси ҳайдовчисини (машинистини) белгиланган иш вақтидан ортиқ ишлашга мажбурламаслик (иш вақтига қатъий риоя қилиш).

     4.2.3. Ажратилган транспорт воситасини фойдаланиш учун учинчи шахсга бермаслик.

     4.2.4. Транспорт воситасидан фойдаланганлиги учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш.

     4.3. Транспорт воситасидан фойдаланиладиган манзил ва йўналишлар фақат завод раҳбарияти билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

     4.4. Ўлчамлари белгиланган меъёрлардан чиқиб кетадиган (негабарит)  ҳамда хавфли юкларни ташиш қатъиян тақиқланади.

     4.5. Иш жойида авария ёки бахтсиз ҳодисага олиб келиши мумкин бўлган хавф-хатар юзага келса, ҳайдовчи (машинист) ишни тўхтатиши ва ўз раҳбарига хабар бериши керак.   

     4.6. Бахтсиз ҳодиса содир бўлганда:

       –  жабрланувчи шахс шикаст етказган омил таъсиридан қутқарилади;

       –  жабрланган шахсга биринчи ёрдам кўрсатилади; 

       –  тиббиёт ходимлари чақирилади ёки жабрланган кишини тиббиёт муассасига олиб борилади;

       –  содир бўлган воқеа юзасидан завод раҳбариятига хабар берилади.   

     4.7. Иш ҳақи, турли солиқлар ва энергия ресурслари нархларининг ошиши муносабати билан транспорт воситаларини ишлатиш бўйича ҳисобланган нархномалар (калькуляция) қайта кўриб чиқилади.

     4.8. Ушбу Тартиб тасдиқланган кундан бошлаб кучга киради ва заводнинг транспорт бўлими билан келишилган ҳолда, янги Тартиб қабул  қилингунга қадар амалда бўлади.

 

Исполнитель:  инженер транспортного отдела А. Одилхужаев.

Телефон: 73-229-45-96,  98-140-72-74

 email: Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.    trans7@umail.uz
Заявки принимаются с 18.12.2019 до 25.12.2019 года.

 


Печать