«ФАРҒОНА НҚИЗ» МЧЖ КРЕДИТОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!


         Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 майдаги  431-сонли «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ нинг устав фондидаги давлат улушини сотиш бўйича чора-тадбирлар  тўғрисида”ги қарорига кўра, «Фарғона НҚИЗ» МЧЖ  ҳорижий инвесторга сотилмоқда. Шу  муносабат билан 2019 йилнинг 17 июлига қадар кредитор қарздорлигини тасдиқловчи қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилган кредиторлар билан якуний ҳисоб-китобларни амалга оширилиши ёки кредитор қарздорликлар “Ўзбекнефтгаз” АЖ га ўтказилиши назарда тутилган.
  1. Корхона ҳўжалик фаолиятини амалга ошираётганлиги ҳақида Давлат хизматлари Агентлиги маълумотномаси (асл нусха).
  2. Солиқ идорасидан корхонанинг СТИР ҳақида маълумот.
  3. Корхона раҳбарининг паспорт нусхаси
  4. Кредиторлик қарз юзага келган шартнома нусхаси, ҳисоб-фактура, ва бошқа бирламчи ҳужжатлар нусҳалари.
  5. Мавжуд қарздорлик бўйича солиштирма далолатнома асл нусхаси.

 

Юқорида кўрсатилган ҳужжатлар 2019 йилнинг 17 июлига қадар қабул қилинади.

         Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарорига мувофиқ дебитор ва кредитор қарздорликлар инвесторга ўтказилмайди ҳамда кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда, мавжуд қарздорлик «Ўзбекнефтгаз» АЖ га топширилмайди.  

 

Маълумот учун манзил: Фарғона ш. Саноат кўчаси 240-уй.    Тел. 73-229-48-00

 

ФНҚИЗ МЧЖ маъмурияти.