Русский
BOSH SAHIFA BIZ HAQIMIZDA MAHSULOTLAR INTERAKTIV XIZMATLAR MATBUOT MARKAZI BO'SH ISH O'RINLARI YETKAZIB BERUVCHILARGA ALOQALAR

MATBUOT MARKAZI
  • E'lonlar
  • TOLLING
  • Uchrashuvlar
  • Ko'rgazmalar
  • Rasmiy ma'ruza matnlar
  • Rasmiy statistik axborot
  •   RASMIY MA'RUZA MATNLAR


    "Ёнгин хавфсизлигини таъминлаш - устивор вазифа"


    Бугунги кунда ахоли турар жойларида, саноат ишлаб чикариш корхоналарида умуман халк хўжалигини барча сохаларида содир бўлиши мумкин бўлган нохуш холатларни олдини олиш, бунинг окибатида келиб чикиши мумкин бўлган ёнгинга карши курашиш давлат ва жамият олдида турган мухим устивор вазифа хисобланади.

    Хусусан Республикамиз мустакилликка эришган дастлабки кунлардан бошлаб, жамиятимизда иктисодиёт тармокларининг баркарор ишлашини хамда фукароларнинг тинчлиги ва осойишталигини хар томонлама асраш асосий вазифалардан бири, деб эътироф этилди.

    Айникса, ахоли яшаш жойлари, ижтимоий-маданий, ишлаб чикариш ва иктисодиёт объектларининг ёнгин хавфсизлигини таъминлаш - давлат ахамиятига эга бўлган долбзарб вазифа хисобланади. Сабаби ёнгин окибатида бир катор кўнгилсизликлар, дилхираликлар, нохушликлар содир бўлиб, бу нафакат жамият ривожига балки инсон организмига салбий таъсир кўрсатиб, соглигини йўкотиш ва хатто окибати ўлимгача олиб бориши мумкин бўлган холатлар юзага келиши мумкин.

    Айни кунларда хавонинг совий бошлагани ахолининг турли иситиш жихозларига бўлган талабини оширади. Бундай вазиятларда иситиш мосламаларидан нотўгри фойдаланиш ёки носоз электр иситиш асбобларини ишлатиш ёнгин келиб чикишига сабаб бўлиши мумкин.

    Шундай кўнгилсиз холатларни олдини олиш максадида Республикамиз хукумати томонидан бир катор мухим карорлар кабул килиниб, уларнинг хаётий ижросини таъминлаш бўйича ишлар йўлга кўйилган.

    Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2011йил 18 ноябр кунилаги "хар йили ёнгин хавфсизлиги ойлигини ўтказиш тўгрисида"ги 309-сонли карори хамда, Фаргона вилояти Хокимининг 2016 йил 10 ноябрдаги 316-сонли карори ижросини таъминлаш максадида корхона рахбарининг 2016 йил 11 ноябрдаги 1544-сонли ФаргонаНКИЗ объектларида "Ёнгин хавфсизлиги кунлари" тадбирини ўтказиш бўйича буйруги чикарилиб, ишчи ва мухандис-техник ходимлари фаол иштироки таъминланган.

    Ушбу буйрукка асосан Фаргона нефтни кайта ишлаш заводининг саноат хавфсизлиги бўлими томонидан ёнгинни олдини олишга каратилган "Ёнгин хавфсизлиги кунларини" ўтказиш бўйича чора - тадбирлар режаси ишлаб чикилиб, ушуб тадбирларни бажарилиши устидан назорат ишлари олиб борилмокда.

    Бундан ташкари ишлаб чикариш объектларида ёнгин хавфсизлиги таргиб этувчи кўргазмали плакатлар, пано, эслатмалар билан таъминлаш билан бир каторда жойларда, ёнгин хавфсизлиги бурчаклари ташкил килиниб, бирламчи ўт ўчириш воситалари намуналари билан жихозлаш ишлари, рахбар, мухандис-техник ходимлар ва ишчи-ходимлар билан навбатдан ташкари йўриклар ўтказиш, ёнгин хавфсизлиги сохаси тўгрисида тушунтириш ишларини кучайтириш бўйича ишлар амалга оширилмокда.

    "Ёнгин хавфсизлиги кунлари" давомида ёнгин хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини кучайтириш, соха ходимларини тадбирга жалб этиш максадида Фаргона нефтни кайта ишлаш корхона рахбарияти хамда касаба уюшмаси билар биргаликда кўрик-танловлар ва викторина ўтказиш бўйича буйрук-карор чикарилган ва бош мутахассислардан иборат хайъат ташкил килинган. Буйрук-карорга асосан тасдикланган "Низомга"га мувофик ва кўрик - танловда 3та номинациялар бўйича голибларни аниклаш, фаол катнашган цех жамоалариини мукофот пуллари билан рагбатлантириш хамда "Ёнгин хавфсизлиги кунлари"да фаол катнашган рахбар мухандис-техник ходимларни ва ишчи-хизматчиларни Диплом, Ташаккурнома, кимматбахо совгалар билан такдирлаш белгинланган.

    Шунингдек, Фаргона нефтни кайта ишлаш корхонасида ўтказилаётган "Ёнгин хавфсизлиги кунлари" тадбирини 4-декада якуни бўйича тассаруфдаги объектларда 125та ёнгин хавфсизлиги бурчаклари, 2та фотоальбом, 900 дан зиёд эслатмалар, 400 дан ортик плакатлар, 116 дона панолар ташкил килиниб, ёнгин хавфсизлиги мавзусида 446 марта сухбат ва маърузалар, 4 маротаба вилоят телевидениясида ва мунтазам равишда завод радиоси оркали эшиттиришлар ўтказилмокда. Тадбир бошидан буён 82 дона ёнгин ўчириш енглари сотиб олинди. Корхона худудига ўрнатилган 250 дона автоматик ёнгин ўчириш ташвишгохларининг 161 таси кайта ревизиядан ўтказилди. "Ёнгин хавфсизлиги кунлари"ни уюшкоклик билан ўтказиш давомида 140 миллиондан ортик маблаг сарф килинди.

    Фаргона нефтни кайта ишлаш заводи ва унга карашли объектларда саноат хавфсизлиги бўлими мухандислари хамда ёнгин хавфсизлиги кисми инспекторлари билан биргаликда жойларда мавжуд ёнгин ўчириш техникаларини жанговор шайлиги, бирламчи ёнгин ўчириш тизими, ёнгиндан дарак берувчи тизимлар, сигимларни совутиш тизимларини техник назоратдан ўтказиш, ёнгинга карши сув таъминоти манбалари (гидрантлар, сув хавзалари, ички ёнгин ўчириш жумраклари) текширилиб, аникланган камчиликларни бартараф килиш чора тадбирлари ишлаб чикилмокда ва далолатномалар расмийлаштирилмокда.

    Ёнгин хавфсизлиги бўйича, авария холатларида харакатланиш хамда корхонада амалда бўлган №23-сонли "Ёнгин хавфсизлиги йўрикнома" талаблари бўйича сухбатлар ва тушунтириш ишлари мунтазам амалга оширилмокда.






    Халкимизда "Ёнгинни ўчиришдан кўра уни олдини олиш афзал " деган ибратли накл бор.

    Азиз юртдошлар "Ёнгин хавфсизлиги кунлари" тадбирида фаол катнашайлик!!!

    ФНКИЗ Саноат хавфсизлиги бўлими бошлиги в.б:
    Гуломкодир Косимов



     
    Hamkorlarimiz
    O'zbekiston Respublikasi hukumati portali
    «Uzbekneftegaz» AJ
    "O'zneftmahsulot" AJ
    «Uzneftgazdobicha» AJ
    ОАО "UzLITIneftgaz"
    "Negtgazdepozit" MChJ
    Buxoro NQIZ
    Sho'rtan GHК
    ОАО "Neftgazstroyremont"
    O'zbekiston Milliy axborot agentligi
    O'zbekiston Milliy ko'rgazmasi «O'ZBEKISTON NEFT va GAZ – OGU»

    "FARG'ONA NEFTNI QAYTA ISHLASH ZAVODI" MCHJ © 2008-2018
    O'zbekiston Respublikasi, 150106, Farg'ona viloyati,
    Farg'ona shahar, Sanoat ko'chasi 240.
    Tel: (+99873) 229-45-19
    Fax: (+99873) 229-45-76
    E-mail: refinery@fnpz.uz







    Matnda xato bormi? Sichqoncha bilan
    belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing
    Система Orphus